locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон терма жамоаси камондан отиш бўйича Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда

Турнир 7–15-ноябрь кунлари бўлиб ўтади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон терма жамоаси камондан отиш бўйича Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда
photo: kamondan otish

Ўзбекистон камондан отиш бўйича миллий терма жамоаси Бангладешнинг Дакка шаҳрида 3–7-ноябрь кунлари ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. Мазкур йиғинлар 7–15-ноябрь кунлари ўтказиладиган Осиё чемпионатига тайёргарлик босқичи ҳисобланади.

Терма жамоа таркибида Зиёдахон Абдусатторова, Нилуфар Ҳамроева, Жасмина Нурманова, Амирхон Содиқов, Бекзод Боборажабов ва Муҳаммадқодир Эргашовлар иштирок этмоқда.
Жамоанинг мураббийлари Эргашбек Азамов, Мунира Нурманова ва Ким Мёнсонг.

Ўқув-машғулот йиғинларининг асосий мақсади — спортчиларнинг техник ва тактик тайёргарлигини такомиллаштириш, жамоавий ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда мусобақа шароитига мослашув даражасини оширишдан иборатдир.

Спортчиларимизга бўлажак Осиё чемпионатида омад ва албатта ёрқин ғалабалар тилаймиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг