locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон терма жамоаси «Harimau Open International Championship» халқаро мусобақасида муносиб иштирок этди

Мазкур халқаро турнирда юртимиздан 27 нафар делегация аъзоси ҳамда 24 нафар спортчи иштирок этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон терма жамоаси «Harimau Open International Championship» халқаро мусобақасида муносиб иштирок этди
Фото: Наманган вилояти спорт бошқармаси

Малайзиянинг Бандар Женгка ҳудудидаги “Balora Mestika” спорт мажмуасида ўтказилган нуфузли “Harimau Open International Championship” мусобақасида Ўзбекистон Pencak Silat терма жамоаси юқори натижаларни қайд этди.

Мазкур халқаро турнирда юртимиздан 27 нафар делегация аъзоси ҳамда 24 нафар спортчи иштирок этди. 5 кун давом этган муросасиз жангларда Малайзия, Қирғизистон, Ўзбекистон, Сингапур, Индонезия, Америка каби давлатлардан жами 1800 нафардан ортиқ спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси сафида Наманган вилояти спортчилари ҳам фаол қатнашиб, қуйидаги натижаларни қўлга киритди:

3 та олтин медаль
2 та кумуш медаль
2 та бронза медаль

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг