locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон терма жамоаси халқаро мусобақаларга тайёргарлик доирасида ўқув-машғулот йиғинини бошлади.

22-июндан 16-июлгача давом этадиган ушбу ўқув-машғулот йиғини мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган 13 нафар спортчи ва 2 нафар мураббийни бирлаштирди.
Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Ўзбекистон терма жамоаси халқаро мусобақаларга тайёргарлик доирасида ўқув-машғулот йиғинини бошлади.
photo: triatlon Uzbekistan

22-июндан 16-июлгача давом этадиган ушбу ўқув-машғулот йиғини мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган 13 нафар спортчи ва 2 нафар мураббийни бирлаштирди.

Йиғинда қуйидаги спортчилар иштирок этмоқда:
4 нафар спортчи– Андижон вилояти;
3 нафар спортчи– Тошкент шаҳри;
2 нафар спортчи– Тошкент вилояти;
2 нафар спортчи– Навоий вилояти;
1 нафар спортчи– Қорақалпоғистон Республикаси (Нукус ш.);
1 нафар спортчи– Қашқадарё вилояти (Қарши ш.).

Йиғиннинг асосий мақсади – миллий терма жамоани 2026-йил 8-август куни Туркистон (Қозоғистон) шаҳрида бўлиб ўтадиган Триатлон бўйича Осиё Кубогига юқори савияда тайёрлашдир.

Бир неча ҳафта давомида спортчиларни халқаро мусобақа олдидан функциянал тайёргарликни ошириш, техникасини такомиллаштириш ва максимал спорт формасига киришга қаратилган қизғин машғулотлар дастури кутмоқда.

Жамоамизга самарали йиғин ва, албатта, Осиё Кубогида муваффақиятли иштирок этишини тилаб қоламиз!

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг