locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон терма жамоаси халқаро мусобақаларда иштирок этиш учун йўлга чиқишди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон терма жамоаси халқаро мусобақаларда иштирок этиш учун йўлга чиқишди
PHOTO: Telegram

2025 йил 6-май куни Ўзбекистон Республикасининг энг илғор от спорти вакиллари – 30 га яқин от ва 20 га яқин тажрибали чавандоз халқаро миқёсдаги йирик мусобақаларда иштирок этиш мақсадида сафарга отланди.

Ушбу сафар доирасида спортчиларимиз Қирғизистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Россия Федерацияси ҳамда Европанинг бир қатор етакчи давлатларида ташкил этиладиган мусобақаларда қатнашади. Мазкур мусобақалар доирасида от спортининг турли йўналишлари бўйича беллашувлар бўлиб ўтади. Бу мусобақалар нафақат спортчиларимизнинг тажрибасини ошириш, балки халқаро майдонда Ўзбекистон байроғини баланд кўтариш имкониятини беради.

Ўзбекистон терма жамоаси ушбу сафар орқали жаҳон ареналарида ўз маҳоратини намоён этиш, халқаро рейтингларда юқори ўринларни эгаллаш ҳамда 2028 йили бўлиб ўтадиган нуфузли “Олимпиада”га (АҚШ) муносиб тайёргарлик кўришни мақсад қилган.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг