locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон терма жамоаси Евросиё кубоги мусобақасида иштирок этади

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон терма жамоаси Евросиё кубоги мусобақасида иштирок этади
PHOTO: Telegram

2025 йил 7 июн: ёз мавсумида Россия Федерациясида от спорти бўйича нуфузли мусобақа — Евросиё кубогининг 5-босқичи бўлиб ўтади. Ушбу босқич Россиянинг Москва вилоятида жойлашган Maximas stable отхонасида ўтказилиши режалаштирилган.

Мусобақада Ўзбекистон Республикаси от спорти федерацияси таркибидаги терма жамоамиз ҳам иштирок этади. Спортчиларимиз от спортининг икки йўналиши — тўсиқлардан сакраш (конкур) ва от юритиш (вийездка) бўйича ўз маҳоратини намойиш этади.

Мазкур мусобақа Евросиё минтақасидаги энг кучли жамоаларни бирлаштирган ҳолда, спортчилар учун катта тажриба ва халқаро даражадаги баҳсларда ўзини синаб кўриш имкониятини беради. Ўзбекистон делегацияси 5-босқичда иштирок этиш учун Москвага етиб келган.

Ўзбекистон от спорти терма жамоаси ушбу нуфузли турнирда иштирок этаётган спортчиларимизга муваффақият ва омад тилайди. Шунингдек, халқаро спорт майдонларида юртимиз байроғини муносиб ҳимоя қилишларига ишонч билдиради.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг