Ўзбекистон терма жамоаси дзюдо бўйича Жаҳон чемпионатида тўлиқ таркибда иштирок этади
13-19 июн кунлари Венгриянинг Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унда 83 мамлакатдан 491 нафар спортчи иштирок этиши кутилмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам ушбу нуфузли мусобақада тўлиқ таркибда иштирок этади.
Таъкидлаш жоизки, Жаҳон чемпионати Олимпия ўйинлари олдидан лицензия очколарини тўплаш учун муҳим аҳамиятга эга мусобақалардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон терма жамоаси таркиби қуйидагича:
Эркаклар:
Баҳром Ботуров (60 кг)
Замохшари Бекмуродов (66 кг)
Азизбек Ортиқов (66 кг)
Шаҳрам Аҳадов (73 кг)
Арслонбек Тожиев (81 кг)
Нурбек Муртазоев (90 кг)
Шахзодхўжа Шарипов (90 кг)
Алишер Юсупов (+100 кг)
Музаффарбек Тўрабоев (+100 кг)
Аёллар:
Ҳалимажон Қурбонова (48 кг)
Лазиза Ҳайдарова (48 кг)
Сўғдиёна Рафқатова (52 кг)
Муҳайё Аҳматова (52 кг)
Шукуржон Аминова (57 кг)
Маржона Нуруллоева (63 кг)
Хуршида Раззоқбердиева (70 кг)
Маржона Кўчимова (78 кг)
Ирисхон Қурбонбоева (+78 кг)
Мусобақада иштирок этувчи спортчиларимиздан юксак натижалар кутиб қоламиз.