Ўзбекистон терма жамоа аъзолари Москвадаги «MaximaPark» турнирида 4 та медални қўлга киритди
15–19-июль кунлари Москва шаҳридаги Maxima Stables от спорти мажмуасида от спортнинг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича “MaximaPark” турнирлар сериясининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган чавандозлар муваффақиятли иштирок этиб, якунда 1 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза, жами 5 та медальни қўлга киритишди.
16-июль куни:
🔹 130 см баландликдаги йўналишда Хуршидбек Алимжонов Классика Стар лақабли оти билан 1-ўринни, Нуржан Туякбоев эса Комано лақабли оти билан 2-ўринни🥈 эгаллади.
🔹 100 см баландликдаги йўналишда Бекзод Розмухамедов Сандей Ван де Эйтхук лақабли оти билан 3-ўринни қўлга киритди.
18-июль куни:
🔹 125 см баландликдаги йўналишда Хуршидбек Алимжонов Чалойна лақабли оти билан 3-ўринни эгаллади.
19-июль куни:
🔹 130 см баландликдаги йўналишда Хуршидбек Алимжонов Классика Стар лақабли оти билан 3-ўринни эгаллади.