Ўзбекистон тент пеггинг ва Покистон тент пеггинг федерацияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.
Ўзбекистон тент пеггинг, жигитовка ва от устида анъанавий камондан отиш федерацияси ҳамда Покистон тент пеггинг федерацияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.
Ҳужжатни Ўзбекистон тент пеггинг, от устида камондан отиш ва жигитовка федерацияси раиси Ғозиев Бахромжон Валиевич ҳамда Покистон давлатининг тент пеггинг федерацияси вакили Султон Муҳаммад Сафдар Али имзолади.
Мазкур меморандум темпегинг, от устида камондан отиш ва жигитовка йўналишларида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган. Томонлар мураббийлар, спортчилар ва мутахассислар алмашинуви, қўшма ўқув-машғулот йиғинлари, семинарлар ва маҳорат дарсларини ташкил этиш ҳамда ҳакамлар ва инструкторлар малакасини ошириш бўйича келишувга эришди.
Шунингдек, меморандум миллий терма жамоани халқаро мусобақаларга, жумладан Жаҳон кубоги саралаш босқичлари ва финал мусобақаларига тайёрлашда ҳамкорликни назарда тутади. Молиявий ва ташкилий масалалар томонларнинг ўзаро келишуви асосида амалга оширилади.