locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон тарихида илк бор анъанавий камондан отиш бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтди

4–6 март кунлари Тошкент шаҳрида мамлакатимиз тарихида илк бор анъанавий камондан отиш бўйича Жаҳон кубоги ўтказилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон тарихида илк бор анъанавий камондан отиш бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтди
photo: kamondan otish

Ўзбекистон тарихида илк бор анъанавий камондан отиш бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтди.

Universal Horses Stable
4–6 март

4–6 март кунлари Тошкент шаҳрида мамлакатимиз тарихида илк бор анъанавий камондан отиш бўйича Жаҳон кубоги ўтказилди. Ушбу нуфузли халқаро мусобақа турли давлатлардан келган кучли спортчиларни бир майдонга жамлаб, анъанавий спорт турларини ривожлантиришда муҳим воқеа бўлди.

4 март куни мусобақа иштирокчилари ва меҳмонлар етиб келишди. Турнирда Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Малайзия, Индонезия, Покистон, Кипр, Россия ҳамда Ўзбекистон давлатларидан спортчилар қатнашди. Шу куни спортчилар учун машғулотлар ўтказилиб, мусобақаларга тайёргарлик кўрилди.

5 март куни мусобақанинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди ва баҳслар бошланди. Кун давомида саралаш ва квалификация босқичлари ўтказилди. Ушбу босқичларда спортчилар ўз маҳорат, аниқлик ва бардошини намоён этиб, финал босқичига йўлланма олиш учун кескин кураш олиб боришди.

6 март куни мусобақанинг финал баҳслари бўлиб ўтди ва ғолиб ҳамда совриндорлар аниқланди.

50 метр масофа — Қалқон категорияси

Аёллар
1 Жаппар Сабилия — Қозоғистон
2 Батикаҳан Айкоркем — Қозоғистон
3 Ахметова Лияззат — Қозоғистон

Эркаклар
1 Тапенов Ербол — Қозоғистон
2 Зулпихаров Самал — Қозоғистон
3 Ахметов Диас — Қозоғистон

40 метр масофа — Анор категорияси

Аёллар
1 Ахметова Лияззат — Қозоғистон
2 Жаппар Сабилия — Қозоғистон
3 Батикаҳан Айкоркем — Қозоғистон

Эркаклар
1 Абдикаримов Максат — Қозоғистон
2 Рустам Наримбаев — Ўзбекистон
3 Мурадили улу Интимак — Қирғизистон

Мазкур халқаро мусобақа юқори савияда ташкил этилиб, турли давлатлардан келган спортчиларни бирлаштирди ҳамда анъанавий камондан отиш спортнинг бой тарихий мероси ва замонавий спорт руҳини намоён этди.

Бундай мусобақалар анъанавий камондан отиш спортин кенг тарғиб қилиш, халқаро спорт алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда ушбу спорт турини Ўзбекистонда янада ривожлантиришга хизмат қилади. Ташкилотчилар ва иштирокчилар келгусида ҳам бундай нуфузли турнирлар ўтказилиб, дунёнинг турли мамлакатларидан яна кўплаб спортчиларни бирлаштиради, деган ишончни билдиришди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг