locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон таэквондочилари “WT Diamond Games” мусобақасини 13 медал билан якунлашди

Яккалик баҳсларида юртдошларимиз 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалга сазовор бўлишди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон таэквондочилари “WT Diamond Games” мусобақасини 13 медал билан якунлашди
Расм: Olympic.uz

Жанубий Кореянинг Мужу шаҳрида бўлиб ўтган “World Taekwondo Diamond Games” турнири якунланди. Мусобақанинг сўнгги куни яккалик беллашувлар билан ёдда қолди. Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан 16 нафар таэквондочи иштирок этди. Улардан 13 нафари турли даражадаги мукофотларга сазовор бўлди.

Олтин медал соҳиблари:
-58 кг: Жаҳонгир Худойбердиев
-68 кг: Диёрбек Тўхлибоев
-80 кг: Озодбек Мамадалиев
+80 кг: Ёдгорбек Журабоев
-49 кг: Мадина Шониёзова
-57 кг: Шаббона Абдувалиева
-67 кг: Озода Собиржонова
+67 кг: Светлана Осипова

Кумуш медаллар:
-58 кг: Омонжон Отажонов
+80 кг: Азизбек Абдуқодиров

Бронза медаллар:
-58 кг: Камронбек Мансуров
-58 кг: Мирдиёр Мирайимов
-67 кг: Севинч Ҳайитова

Шу тариқа, яккалик мусобақаларида юртдошларимиз жами 13 та медал (8 та олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза) қўлга киритишди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг