locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон таэквондочилари Универсиадада тарихий олтин медални қўлга киритди

Микст жамоавий беллашувда юртдошларимиз Мисрни финалда ютди ва мамлакат учун рекорд ўрнатди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон таэквондочилари Универсиадада тарихий олтин медални қўлга киритди
Расм: Olympic.uz

Германияда бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон ёзги Универсиадасида Ўзбекистон таэквондо бўйича тарихий натижага эришди.

WT таэквондо тури бўйича микст жамоавий беллашувда терма жамоамиз олтин медални қўлга киритди. Финалда юртдошларимиз Миср жамоаси устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Жамоа таркибида Диёрахон Азизова, Мадина Мирабзалова, Шоҳжахон Каримбоев ва Нажмиддин Қосимхожиевлар иштирок этди.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон делегацияси учун бу Универсиадалар тарихида биринчи марта 3 та олтин медалга эришиш бўлди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг