locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон таэквондочилари Осиё чемпионатини медаллар билан якунлашди

Ёшлар ва ўсмирлар жами 10 та медалга сазовор бўлди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон таэквондочилари Осиё чемпионатини медаллар билан якунлашди
Расм: Telegram

Малайзиянинг Кучинг шаҳрида бўлиб ўтган таэквондо WT бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик ёш ва ўсмир спортчилар муносиб иштирок этишди.

Мусобақанинг сўнгги кунида ўсмирлар ўртасидаги баҳслар якунланди. Терма жамоамиз 1 та олтин ва 2 та бронза медални қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорлар:
• Олтин медал: Билолиддин Шарофиддинов (61 кг)
• Бронза медаллари: Малика Рўзиева (29 кг), Солиҳа Тоҳирова (51 кг)

Баҳслар якунида ўсмир йигитлар жамоамиз умумий рейтингда учинчи ўринни эгаллади.

Шу тариқа, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси чемпионатни 7 та (3 та олтин, 4 та бронза) медал билан якунласа, ёшлар жамоаси эса 3 та (1 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза) медалга эга чиқди.

Мусобақа юртдошларимизнинг халқаро майдондаги нуфузи ва таэквондо ривожидаги муҳим қадамлардан бири бўлди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг