Ўзбекистон таэквондо жамоаси Жаҳон кубогида олтин медални қўлга киритди
Корея Республикасининг Чунчхон шаҳрида ўтаётган “Жаҳон кубоги жамоавий чемпионатлар серияси” доирасидаги мусобақада Ўзбекистон таэквондочилари яна бир муҳим ютуққа эришишди. Бугун, 9 июл куни ташкил этилган аралаш жамоавий беллашувларда терма жамоамиз барча босқичларда устунликни қўлга киритиб, олтин медалга сазовор бўлди.
Ўзбекистон жамоаси илк босқичда Қозоғистонни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ярим финалда мезбон Корея Республикасини 2:0 ҳисобида ортда қолдирди. Финал учрашувида эса марокашлик таэквондочиларни ҳам 2:0 ҳисобида енгиб, мусобақа ғолиблигига эришди.
Жамоамиз таркибида қуйидаги спортчилар юртимиз шарафини ҳимоя қилди:
• Исломбек Ражабов (–68 кг)
• Шуҳрат Салаев (–87 кг)
• Мадина Мирабзалова (–57 кг)
• Диёра Азизова (–62 кг)
Эндиликда терма жамоамиз навбатдаги йирик мусобақа — “World Taekwondo Diamond Games” турнирида иштирок этади