Ўзбекистон сув спорти федерацияси бош котиби Жаҳон сув спорти делегати билан учрашди
Ўзбекистон сув спорти федерацияси бош котиби Жаҳон сув спорти делегати билан учрашди.
Бугун Ўзбекистон сув спорти федерацияси бош котиби Руслан Мўстаев Олимпия шаҳарчаси сув спорти саройида Жаҳон сув спорти делегати Namhee Cho билан учрашди. Йиғилишда Жаҳон сув спорти бўйича мутахассис Вадим Аҳмадиев ва Федерациянинг расмий вакиллари ҳам иштирок этишди.
Йиғилиш давомида томонлар 8-10 октябр кунлари спорт мажмуасида бўлиб ўтиши режалаштирилган FINA сузиш бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи босқичи учун ташкилий масалаларни муҳокама қилишди.
Ташриф давомида Жаҳон сув спорти делегати Namhee Cho Сув спорти саройи инфратузилмасини кўздан кечирди, иншоотнинг тайёргарлигини баҳолади ва бир қатор тавсиялар берди ҳамда халқаро мусобақаларни ўтказиш учун мажбурий талабларни баён қилди.