Ўзбекистон стол тенниси учун хитойлик мутахассислар жалб этилиши мумкин
Таниқли мураббийлар Ван Жижиан ва Чжоу Цизхан миллий жамоа сафида фаолият бошлаши кутилмоқда
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olamsport.uz
Мамлакатимизда турли спорт йўналишларига хорижлик мутахассисларни жалб этиш амалиёти давом этмоқда. Яқин вақт ичида Ўзбекистон стол тенниси терма жамоасида ҳам хитойлик мураббийлар фаолият бошлаши мумкин.
Бу ҳақда Olamsport.com мухбири Азиз Тўхтамуродов ўз Telegram-каналида, мамлакат стол тенниси федерациясига таяниб, хабар берди.
Федерация ахборот хизмати маълумотига кўра, Хитойнинг машҳур мутахассислари — бош мураббий Ван Жижиан ҳамда ёрдамчи мураббий Чжоу Цизхан терма жамоамизга таклиф қилинган. Ҳозирда бу борада музокаралар олиб борилмоқда.
Маълумки, Хитой дунёдаги энг кучли стол тенниси мактабига эга ва уларнинг тажрибаси миллий жамоамиз учун фойдалик бўлиши мумкин.
Бакрадзе Иман
Редактор