locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон ўсмирлари – жаҳон Олимпиадасида вице-чемпион

U-16 шахматчиларимиз Барранкиляда кумуш медалга эга чиқишди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон ўсмирлари – жаҳон Олимпиадасида вице-чемпион
Расм: Telegram

Колумбиянинг Барранкиля шаҳрида ўтказилган ўсмирлар (U-16) ўртасидаги шахмат бўйича Бутунжаҳон Олимпиадаси якунланди. Нуфузли мусобақада 45 давлатдан 90 жамоа иштирок этди.

Ўртача рейтинг бўйича 2-ўринда қайд этилган Ўзбекистон терма жамоаси натижада ҳам шунга мос равишда Олимпиаданинг кумуш медалига эга чиқди.

Халқаро гроссмейстер Сайдали Юлдашев раҳбарлигидаги жамоа таркиби:
• Ҳумоюн Бегмуратов (2435) – халқаро спорт устаси
• Муҳаммадзоҳид Суяров (2356) – халқаро спорт устаси
• Асроржон Омонов – FIDE спорт устаси
• Афруза Ҳамдамова – аёллар халқаро спорт устаси, ёшлар ўртасида икки карра жаҳон чемпиони

Олимпиаданинг ҳал қилувчи 9-турида ўсмирларимиз Италия терма жамоасини йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Биринчи доскада FIDE 1 жамоаси FIDE 2га қарши 3,5:0,5 ҳисобида устунликка эришди ва барча 9 ўйинда ғалаба қозониб, чемпионликни қўлга киритди.

Ўзбекистон 14 очко тўплаб, Қозоғистон билан бир хил натижа қайд этди. Аммо қўшимча кўрсаткичлар асосида қозоқлар бронза медалига эга чиқди. 14 очколи Хитой эса 4-ўрин билан чекланди.

Жами ҳисобда терма жамоамиз Олимпиадада 7 ғалаба ва 2 мағлубият қайд этди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг