locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатига тайёргарликни юқори савияда давом эттирмоқда

Ўқув-йиғин машғулотлари 29-июлга қадар давом этади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатига тайёргарликни юқори савияда давом эттирмоқда
photo: Og'ir atletika

Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатига тайёргарликни юқори савияда давом эттирмоқда.

Айни кунларда терма жамоа Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги тоғли ҳудудда жойлашган Акбар Жўраев номидаги спорт мактабида навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларини олиб бормоқда.

Машғулотлар мураббийлар штаби раҳбарлигида пухта режа асосида ташкил этилган бўлиб, спортчиларнинг жисмоний ва функционал тайёргарлигини янада мустаҳкамлаш, техник ҳамда тактик маҳоратини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, спортчиларнинг мусобақа олди тайёргарлигини мукаммаллаштириш ва юкламаларга мослашувини кучайтириш бўйича мақсадли машқлар бажарилмоқда.

Юқори тоғ шароитида ўтказилаётган мазкур ўқув-йиғин спортчиларнинг чидамлилиги, тикланиш жараёнлари ҳамда умумий функционал салоҳиятини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Мазкур йиғин Осиё чемпионатига пухта ва ҳар томонлама тайёр ҳолда бориш йўлидаги муҳим босқичлардан бири ҳисобланади.

Ўқув-йиғин машғулотлари 29-июлга қадар давом этади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг