Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Жиззахдаги йиғинни якунлади
Тошкентдаги йиғин доирасида Қирғизистон ўсмирлар терма жамоасига қарши назорат баҳси ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Ўзбекистон футзали
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси III Осиё ёшлар ўйинларига тайёргарлик доирасидаги навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини Жиззах шаҳрида ўтказди.
Беш кун давом этган машғулотлар Жиззах футбол академияси залида олиб борилди ва бугун Самарқанднинг “Динамо” жамоаси ёшлар таркибига қарши назорат учрашуви билан якунланди.
Дилшод Раҳматов бошчилигидаги ўсмирларимиз энди Тошкент шаҳрида тўпланади ва мусобақага тайёргарликнинг сўнгги босқичини ўтказади.
Тошкентдаги йиғин доирасида Қирғизистон ўсмирлар терма жамоасига қарши назорат баҳси ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, ўсмирлар терма жамоамиз жорий йилнинг 22–31 октябр кунлари Баҳрайнда бўлиб ўтадиган ИИИ Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист