Ўзбекистон шахмати ташкилий ва жамоавий эътирофда ҳам етакчилар қаторида
FIDE Excellence Awards мукофотида нафаќат индивидуал шахматчиларимиз, балки терма жамоамиз ва шахмат лойиҳаларимиз ҳам дунёнинг энг кучлилaри сирасида эътироф этилди:
Энг яхши терма жамоа: Ўзбекистон миллий терма жамоаси сўнгги йиллардаги ёрқин ғалабалари ва барқарор натижалари эвазига дунёнинг энг кучли терма жамоалари сафида ушбу номинация даъвогарига айланди.
Энг яхши федерация: Ўзбекистон шахмат федерацияси мамлакатимизда шахматни оммалаштириш ва халқаро майдондаги улкан ишлари учун энг яхши федерациялар рўйхатидан жой олди.
Энг яхши айланма турнир: UzChess Cup мусобақаси Tata Steel, Norway Chess ва Sinquefield Cup каби шахмат оламининг энг нуфузли турнирлари билан бир сафда "Best Round-Robin Tournament" номинациясига номзод қилиб кўрсатилди!
Эслатиб ўтамиз, Мукофотнинг ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими шу йилнинг сентябр ойида Самарқанд шаҳрида, 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси доирасида ўтказилади.