locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон шахматчилари яна икки ғалаба қўлга киритди

Янгилaнгaн медал рейтингида Ўзбекистон Қозоғистонни ортда қолдирди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон шахматчилари яна икки ғалаба қўлга киритди
Расм: Olamsport.uz

Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида 100 000 долларлик мукофот жамғармаси билан ўтаётган нуфузли “Qonaev Cup 2025” турнирида ҳамюртимиз турли гуруҳларда муносиб иштирок этишмоқда.

“Masters” гуруҳи:
Муҳаммадзоҳид Суяров 7-турда қора доналарда арманистонлик гроссмейстер Арам Ҳакобянга (2625) имкониятни бой берди. 4 очко билан у 16-ўриндан 26-поғонага тушди. Ҳумоюн Бегмуратов эса қора доналарда қозоғистонлик Ерлан Тлеуханов билан дуранг ўйнади ва 3 очко билан 42-ўринга кўтарилди.

“Challengers” гуруҳи:
Алексей Барсов қозоғистонлик Едил Кабилбекка қарши дуранг қайд этди (5 очко, 10-ўрин). Миразиз Матякубов Адил Ткачаёвдан мағлубиятга учради (4 очко, 20-ўрин). Азамат Дауримбетов эса Арлен Абдрашевни енгиб, 5,5 очко билан 4-ўринга кўтарилди.

Бугун, 11 август куни 8-тур баҳслари бўлиб ўтади:
• Суяров — Сергей Азаров (FIDE)
• Бегмуратов — Алуа Нурман (Қозоғистон)
• Дауримбетов — Алибек Игамбергенов (Қозоғистон)
• Барсов — Адил Ткачёв (Қозоғистон)
• Матякубов — Хуслен Эрденбаяр (Мўғулистон)

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг