locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон шахматчилари “Dole Open–2025” халқаро турнирида иштирок этади

293 иштирокчи орасида ўзбекистонлик шахматчилар ҳам бор
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон шахматчилари “Dole Open–2025” халқаро турнирида иштирок этади
Расм: Uzchess

19–27 июл кунлари Франциянинг Экс-ан-Прованс шаҳрида “Dole Open–2025” халқаро шахмат турнири бўлиб ўтади. Унда 39 давлатдан 293 нафар шахматчи иштирок этади. Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 30 880 еврони ташкил қилади.

Беллашувлар қуйидаги тоифаларда ташкил этилади:
• Masters — рейтинг 2100 ва ундан юқори бўлганлар учун;
• Accession — рейтинг 2200 дан паст бўлганлар учун;
• Petits Zelos — рейтинг 1700 дан паст бўлганлар учун.

Ўзбекистон терма жамоаси таркиби:

Йигитлар: Муҳиддин Мадаминов, Ортиқ Нигматов, Абдималик Абдисалимов, Хумоюн Бегмуратов, Сайдакбар Сайдалиев, Алмас Раҳматуллаев, Муҳаммадали Абдураҳмонов, Баҳром Бахриллаев, Асроржон Омонов.

Қизлар: Нилуфар Якуббоева, Гулдона Каримова, Маржона Маликова, Нилуфархон Имомқўзиева, Барчиной Шокиржонова, Мафтуна Бобомуродова.

Бошқа иштирокчилар: Моҳим Оразмухаммедова, Озода Шаҳзодова.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг