locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон шахмат терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 Ўзбекистон шахмат терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди
Расм: Olamsport.uz

11 июн куни Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида рапид ва блиц йўналишлари бўйича жамоавий Жаҳон чемпионатига старт берилади. Аввал хабар берганимиздек, мазкур нуфузли мусобақада дунёнинг 55 терма жамоаси иштирок этади. Ўзбекистон терма жамоаси эса етакчи гроссмейстерлар билан тўлиқланган ҳолда совринли ўринлар учун кураш олиб боради. Жамоа таркибидан Рустам Қосимжонов, Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров каби тажрибали шахматчилар жой олган.

Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 500 000 еврога тенг бўлиб, шундан 310 000 евро рапид, 190 000 евро эса блиц баҳслари учун ажратилган.

Ўзбекистон делегацияси Лондон шаҳрига етиб борди. 11 июнь куни рапид йўналишида мусобақанинг дастлабки 4 тур учрашувлари ўтказилади.

Ўзбекистон терма жамоаси таркиби:
• Нодирбек Абдусатторов (2732 / 2694)
• Жавоҳир Синдаров (2668 / 2626)
• Рустам Қосимжонов (2641 / 2603)
• Нодирбек Якуббоев (2547 / 2563)
• Шамсиддин Воҳидов (2519 / 2581)
• Нилуфар Имомқўзиева (1943 / 2066)
• Афруза Ҳамдамова (2406 / 2268)

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг