Ўзбекистон “ROWING & CANOE” федерациясида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича мураббийлар кенгаши бўлиб ўтди
Куни кеча Ўзбекистон “ROWING & CANOE” федерациясида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича мураббийлар кенгаши бўлиб ўтди.
Ушбу анжуманда спортчиларнинг ҳозирги ҳолати, уларнинг соғлиғи, кўрсаткичлари, атлетларимизга яратилаётган шарт-шароитлар, камчиликлар ва 2025 йилдаги натижалари қандай бўлгани, қилинган ишлар, олиб борилаётган ўқув-машғулот йиғинилар, шунингдек, келгусидаги режалар муҳокама қилинди. Жумладан, халқаро мутахассислар ҳамда мураббийларнинг спортчиларга тузган кунлик режалари ҳам ўрганилди.
Терма жамоанинг бир қисми халқаро ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш мақсадида мураббийлар Александр Пономарёв, Виктор Ренейский бошчилигидаги спортчилар - Миржалол Комилов, Азимжон Сотоволдиев, Диёрбек Маматқулов, Камолиддин Раҳматуллаев, Хонзода Эркинова, Дилноза Рафиқова, Шоҳсанам Шерзодова, Нилуфар Зокирова, Зарина Казакова 5 декабрь куни тонгда Туркиянинг Белек шаҳрига йўл олишди. Кўзланган мақсад – 2026 йилдаги халқаро ва маҳаллий мусобақаларга пухта тайёргарлик кўришдан иборат. Ушбу машғулот йиғини 28 декабрга қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг апрель ойида Самарқанд шаҳридаги эшкак эшиш каналининг турли ёш тоифасидаги байдарка ва каноэчилар ўртасида саралаш мусобақалари бўлиб ўтган эди. 2026 йилнинг апрель ойида ҳам саралаш чемпионатлари ўтказилиши режалаштирилган.