locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги ҳамда нуфузли халқаро от спорти мусобақалари давом этмоқда!

Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги ҳамда нуфузли халқаро от спорти мусобақалари давом этмоқда!
PHOTO: Telegram

Жорий йилнинг 17–28 апрель кунлари пойтахтимиз Тошкентда жойлашган “Universal Horses Stable” от спорти клубида от спортинг икки асосий йўналиши — тўсиқлардан сакраш (конкур) ва от йўрттириш (дрессаж) турлари бўйича қатор йирик ва нуфузли халқаро мусобақалар ўтказилмоқда.

Мусобақалар доирасида қуйидаги турнирлар ўрин олган:

Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги
Жаҳон кубоги 1–2-саралаш босқичлари
Осиё кубоги
CDI1* (FEI Dressage халқаро даражадаги мусобақа)
FEI Dressage World Challenge

21–24 апрель кунлари от спортинг от йўрттириш йўналишидаги баҳслар – яъни CDI1* ва FEI Dressage World Challenge мусобақалари муваффақиятли якунланди. Бу мусобақаларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси чавандозлари муносиб иштирок этишди ва қуйидаги ютуқларга эришишди:

Яккалик баҳсларда умумий ҳисобда:
4 та олтин медал (1-ўрин)
6 та кумуш медал (2-ўрин)
6 та бронза медал (3-ўрин)
Жами: 16 та медал

Шунингдек, жамоавий баҳсларда миллий терма жамоамиз фахрли 2-ўринни қўлга киритди.

24-апрель, финал куни ўтказилган қуйидаги дастурлар ҳам мусобақанинг ёрқин ва ҳаяжонли лаҳзаларидан бўлди:

CDI1 | Intermediate I Freestyle — Яккалик баҳслар*
1-ўрин – Каркавцева Екатерина — Ботсман
( Қирғизистон)
2-ўрин – Панаев Темур — Жазел
( Ўзбекистон)
3-ўрин – Абдуллаева Феруза — Пассаж
(Ўзбекистон)

Maxima Masters Евразия | Intermediate I Freestyle — “Малый Кубок”
1-ўрин – Шевцова Алина — Замперони
(Россия)
2-ўрин – Шевцова Алина — Носито Де Музе
(Россия)
3-ўрин – Каркавцева Екатерина — Ботсман
(Қирғизистон)

Мусобақанинг тантанали тақдирлаш маросимида фахрий меҳмон — Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири ўринбосари Махмудов Шаҳрилло Шарипович иштирок этди ва спортчиларни табриклади.

Энди эса мусобақанинг кейинги босқичи — тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналишидаги беллашувларга навбат!
24–27 апрел кунлари давомида:
Жаҳон кубоги 2-босқичи
Maxima Masters Евразия
Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги мусобақалари от спорти мухлисларини янада кўпроқ ҳаяжонли дақиқалар билан қувонтиради.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йирик халқаро спорт тадбири 28-апрельга қадар давом этади.
Биз билан қолинг ва Ўзбекистон от спортинг халқаро майдондаги ёрқин саҳналаридан баҳраманд бўлинг!

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг