Ўзбекистон регби-15 чемпионати якунланди!
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram
Тошкент шаҳридаги Мудофаа вазирлиги спорт клуби стадионида эркаклар ўртасидаги Ўзбекистон регби-15 чемпионатининг финал учрашувлари бўлиб ўтди.
Мамлакат чемпиони — Миллий гвардия жамоаси бўлди. Финал баҳсида улар Мудофаа вазирлиги жамоасини ишончли тарзда 49:19 ҳисобига мағлубиятга учратди.
Учинчи ўрин учун баҳсда Хоразм жамоаси Ички ишлар вазирлиги жамоасини 35:7 ҳисобига мағлуб этиб, турнирнинг бронза медалларини қўлга киритди.
Чемпионат якуний жадвали:
1. Миллий Гвардия
2. Мудофаа Вазирлиги
3. Хоразм
Чемпион ва совриндор жамоаларни табриклаймиз, барча иштирокчиларга ёрқин ва муносиб турнир учун ташаккур билдирамиз!
Иброҳим Жалолов
Редактор