Ўзбекистон регби федерациясининг йиллик ҳисобот конференцияси бўлиб ўтди
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг мажлислар залида Ўзбекистон регби федерациясининг йиллик ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
Ҳисобот конференцияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси биринчи ўринбосари, Ўзбекистон регби федерацияси раиси Содиқ Сафоев раҳбарлигида ўтказилди.
Конференция давомида масъул шахсларнинг долзарб йўналишлар бўйича ҳисоботлари тингланди.
Шунингдек, конференция давомида Ўзбекистоннинг регби-7 бўйича эркаклар ва аёллар миллий терма жамоаларининг 2028-йилги Олимпия ўйинларида иштирок этиш истиқболлари ва имкониятлари кўриб чиқилди ҳамда масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Йиғилиш давомида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Ўзбекистон регби федерацияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.