Ўзбекистон регби федерацияси йил якунларини сарҳисоб қилди ва келгуси режаларни белгилади
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида Ўзбекистон регби федерациясининг йиллик ҳисобот конференцияси бўлиб ўтди. Конференция Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси биринчи ўринбосари, Федерация раиси С. Сафаев раислигида ўтказилди.
Йиғилишда 2025 йил якунлари, республика чемпионатлари ва кубоклари, терма жамоаларнинг халқаро мусобақалардаги иштироклари, ўқув-машғулот йиғинлари ҳамда Федерациянинг молиявий фаолияти муҳокама қилинди.
Шунингдек, 2026 йил режалари, регби-7 спорт турини ривожлантириш ва миллий терма жамоаларнинг 2028 йилги Олимпия ўйинларида иштирок этиш истиқболлари муҳокама этилди.
Конференция доирасида Федерация ва ЖИДУ ўртасида талабалар спортни ривожлантириш ҳамда регби-7ни оммалаштиришга қаратилган ҳамкорлик меморандуми имзоланди.