Ўзбекистон пара каноэчиларидан Жаҳон чемпионатида икки медал
Назарқулов – кумуш, Абдулхабибов – бронза соҳиби
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olympic.uz
Италиянинг Милан шаҳрида тўрт кун давом этган пара каноэ бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Мусобақада 34 мамлакатдан 185 атлет иштирок этди.
Ўзбекистон терма жамоаси мазкур нуфузли чемпионатни икки медаль билан якунлади. Аввалроқ, Тўрабек Назарқулов VL3 дастурида кумуш медалга эга чиққан эди. Кечаги финалда эса Азизбек Абдулхабибов KL2 йўналишида 44.22 сония натижа қайд этиб, бронза медали соҳиби бўлди.
Шундай қилиб, ҳамюртимиз 3-ўринни эгаллади:
1. Девид Филипссон (Буюк Британия)
2. Кристиан Волпи (Италия)
3. Азизбек Абдулхабибов (Ўзбекистон)
Маълумот ўрнида, сўнгги икки Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар биттадан бронза медали билан чекланишган эди. Бу гал эса жамоамиз медаллар сонини икки баробарга оширди.
Бакрадзе Иман
Редактор