Ўзбекистон пара енгил атлетикачилари юртимизга қайтишди
Дунёнинг 109 та мамлакатидан жами 1400 нафарга яқин спортчилар қатнашди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: ParalympicUz
Хабарингиз бор, 27-сентябрь — 5-октябрь кунлари оралиғида Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Дунёнинг 109 та мамлакатидан жами 1400 нафарга яқин спортчилар қатнашган ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этиб, якунда 5 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишди.
Матонатли спортчиларимиз бугун Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси, Республика Олимпия ва Паралимпия захиралари коллежи раҳбарияти, ОАВ вакиллари ҳамда яқинлари томонидан кутиб олинди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист