Ўзбекистон от спорти терма жамоа аъзолари Польшада ўқув-машғулот йиғинларини ўтказмоқда
Ўзбекистон от спорти терма жамоа аъзолари Польшада ўқув-машғулот йиғинларини ўтказмоқда
От спортининг тўсиқлардан сакраш (конкур) ва от юртиши (виездка) йўналишлари бўйича Ўзбекистон терма жамоа аъзолари мавсумнинг энг муҳим халқаро мусобақаларига тайёргарлик доирасида Польшада ўқув-машғулот йиғинларини давом эттирмоқда.
Йиғинлар давомида спортчилар ва отлар техник ҳамда жисмоний тайёргарликни такомиллаштириш, мусобақа шароитига мослашиш, йўналишлар ва дастурларни мукаммаллаштириш устида изчил иш олиб бормоқда.
Мазкур ўқув-машғулот йиғинларининг асосий мақсади Германиянинг Аахен шаҳрида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати, шунингдек, Япониянинг Айчи-Нагоя шаҳрида бўлиб ўтадиган XX Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этиш учун пухта тайёргарлик кўришдан иборат.