locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон оғир атлетика терма жамоасидан тарихий натижа!

Мусобақада иштирок этган 12 нафар спортчимиздан 10 нафари шоҳсунага кўтарилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон оғир атлетика терма жамоасидан тарихий натижа!
photo: Og'ir atletika

Баҳрайннинг Манама шаҳри мезбонлик қилган III Осиё ёшлар ўйинлари оғир атлетикчиларимиз учун ҳам муваффақиятли ва сермаҳсул якунланди.

Мусобақада иштирок этган 12 нафар спортчимиздан 10 нафари шоҳсунага кўтарилди, яна 2 нафар полвонимиз эса муносиб тарзда кураш олиб бориб, мусобақани тўртинчи ўрин билан якунлади.

Энг қувонарлиси, қизларимиз 100 фоизлик натижа кўрсатишди! Иштирок этган 6 нафар қизимизнинг барчаси шоҳсунага кўтарилди — бу каби натижани ушбу мусобақада ҳеч бир терма жамоа такрорлай олгани йўқ.

Натижада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси делегация ҳисобига 7 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза — жами 13 та медални тақдим этди. Бу кўрсаткич билан медаллар жамғариш бўйича Хитойдан сўнг иккинчи ўринни эгалладик!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг