locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси бўш иш ўринлари ярмаркасида иштирок этди

Федерация вакиллари тадбир давомида спорт соҳасига қизиқувчи талабалар билан мулоқот ўтказди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси бўш иш ўринлари ярмаркасида иштирок этди
photo: Og'ir atletika

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида бакалавриат ва магистратура талабалари учун ташкил этилган “Бўш иш ўринлари ярмаркаси” тадбирида Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси ҳам фаол иштирок этди.

Федерация вакиллари тадбир давомида спорт соҳасига қизиқувчи талабалар билан мулоқот ўтказди, оғир атлетика бўйича мавжуд лойиҳалар, амалиёт ва иш имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берди.

Талабалар федерация фаолиятига катта қизиқиш билдиришди. Шунингдек, фаол иштирок этган талабалар ва меҳмонларга федерациянинг эсдалик совғалари ҳам топширилди.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси ёш мутахассислар учун “очиқ эшиклар сиёсати”ни давом эттиради ҳамда спорт соҳасида ўз ўрнини топишни истаган ҳар бир талаба ва ёш мутахассисни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг