«Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги» волейбол мусобақаси ғолиби аниқланди
"Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги" волейбол мусобақаси якуний учрашувида Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти ва Қашқадарё вакиллиги жамоалари ўзаро ғолиблик учун беллашди.
Муросасиз кечган беллашувлар якунида Қашқадарё вилояти вакиллиги жамоаси 2:0 ҳисобида устун келди. Шу тариқа, мусобақа якунларига кўра:
1-ўрин: Қашқадарё вилояти вакиллиги жамоаси.
2-ўрин: Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти жамоаси.
3-ўрин: Навоий вилояти вакиллиги жамоасига насиб этди.
Шунингдек, спортнинг волейбол ва шахмат турлари бўйича ўтказилган "Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги" мусобақаларининг энг яхши ўйинчиси номинацияси ғолиби деб Наманган вилояти вакиллиги жамоаси таркибида ўйнаган Муҳторжон домла Юнусов топилди. Унга диплом ва умра йўлланмаси топширилди.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчиларнинг кубок, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.