locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон – Мўғулистон: Оғир атлетикада халқаро ҳамкорлик йўлида

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон – Мўғулистон: Оғир атлетикада халқаро ҳамкорлик йўлида
PHOTO: Telegram

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири ўринбосари Шахрилло Махмудов расмий ташриф билан Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида бўлиб турибди.

Ташриф давомида у Мўғулистон Маданият, спорт, туризм ва ёшлар ишлари вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда бошқа мутаасадди ташкилотлар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди. Музокараларда спорт соҳасида ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш, жумладан, бокс ва оғир атлетика йўналишларида ёш истеъдодларни тайёрлаш бўйича муҳим келишувларга эришилди.

Хусусан, “Баҳрайн-2025” III Осиё ўсмирлар ўйинларига тайёргарлик доирасида 15–17 ёшли спортчиларни қўшма машғулотлардан ўтказиш, шунингдек, Ўзбекистон ва Мўғулистон оғир атлетика терма жамоалари ўртасида қўшма ўқув-тренинг йиғинларини ташкил этиш бўйича ўзаро меморандумлар имзоланди.

Мазкур ташриф доирасида Шахрилло Махмудов Мўғулистон Президенти билан учрашувда ҳам иштирок этди. Суҳбат чоғида Ўзбекистон билан спорт соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Бу ҳамкорлик икки мамлакат спортчилари учун янги саҳифани очади — тажриба алмашиш, биргаликда тайёргарлик кўриш ва халқаро майдонларда янада муваффақиятли иштирок этиш имконини яратади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг