locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жакартага етиб келди ва илк машғулотини ўтказди

Терма жамоа аъзолари “Kimaya Slipi Jakarta by Harris” меҳмонхонасига жойлаштирилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жакартага етиб келди ва илк машғулотини ўтказди
Фото: Ўзбекистон футзали

Осиё кубоги–2026 финал босқичи учрашувларида иштирок этиш учун Индонезияга йўл олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси делегацияси кеча маҳаллий вақт билан соат 22:00 да Жакарта шаҳрига етиб келди. Терма жамоа аъзолари “Kimaya Slipi Jakarta by Harris” меҳмонхонасига жойлаштирилди.

Бугун кунинг биринчи ярмида миллий терма жамоамиз аъзолари меҳмонхона яқинидаги спорт мажмуа залида илк машғулотни ўтказишди. Узоқ сафардан сўнг мураббийлар штаби асосан енгил, чиғалёзди машқлари билан чекланишди. Кунинг иккинчи ярмида эса чуқурлаштирилган ва интенсив машғулот ўтказилиши кўзда тутилган.

Маълумот ўрнида, Осиё кубоги финал босқичи очилиш маросими ҳамда 1-тур учрашувлари 27-январ санасига белгиланган. Ўзбекистон терма жамоаси ўрин олган “С” гуруҳи жамоалари эса дастлабки турни мусобақанинг иккинчи куни ўтказишади. Нодир Элибоев бошчилигидаги терма жамоамиз гуруҳ босқичи ўйинлари бошлангунига қадар маҳаллий футзал клубларига қарши иккита назорат учрашувини ўтказишни ҳам режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси қитъа чемпионатидаги илк учрашувини 28-январ куни Тожикистон терма жамоасига қарши ўтказади. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан соат 17:00 да старт олади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг