locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Бухорода йиғинни бошлайди

19- ва 21-декабр кунлари бўлиб ўтади. Учрашувлар соат 17:00 да старт олади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Бухорода йиғинни бошлайди
Фото: Ўзбекистон футзали

Декабр ойидаги FIFA кунларидан унумли фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун қадимий ва ҳамиша навқирон Бухоро шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини бошлайди.

Ушбу йиғин январ ойининг сўнгги ўн кунлигида Индонезияда старт оладиган Осиё кубоги мусобақаси олдидан ўзига хос кўрик вазифасини ўтаб беради. Машғулотлар 2024-йилги Жаҳон чемпионати ўйинлари муносабати билан қурилиб, фойдаланишга топширилган “Universal” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Йиғин доирасида Нодир Элибоев шогирдлари жаҳоннинг кучли жамоаларидан бири саналган Россия миллий терма жамоасига қарши иккита халқаро ўртоқлик учрашувини ўтказишни режалаштирган.

Афсуски, аввалроқ эълон қилинган миллий терма жамоанинг кенгайтирилган таркибида жузъий ўзгаришлар амалга оширилди. Бу мамлакат миллий чемпионатининг сўнгги тур учрашувларида олинган жароҳатлар билан боғлиқ. Хусусан, терма жамоа шифокорлари маълум қилишича, ҳимоячилар Машраб Одилов ва Шаҳзоджон Саъдиевларнинг жароҳатлари кутилганидан анча жиддий экани аниқланган. Улар тўлиқ тикланиши учун кўпроқ вақт талаб этилиши сабабли Осиё кубоги финал босқичида иштирок эта олмайди.

Шунингдек, истеъдодли ярим ҳимоячи Муҳаммадали Хусанбоев ҳам 6-турдан кейин терма жамоа мураббийлари ихтиёрига жароҳат билан қайтди. Бу ҳолат миллий терма жамоа мураббийлар штаби режаларига жиддий ўзгаришлар киритилишига олиб келди. Эндиликда ҳимоя ва ҳужум чизиқларида ўзаро яхши тушунадиган футболчилар боғланмаларини шакллантириш учун кўпроқ вақт ва амалий машғулотлар талаб этилади. Шу боис Нодир Элибоев Россия терма жамоасига қарши учрашувларда янги номзодлардан иборат экспериментал таркибни синаб кўришга мажбур бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 🇺🇿Ўзбекистон — Россия🇷🇺 миллий терма жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашувлари 19- ва 21-декабр кунлари бўлиб ўтади. Учрашувлар соат 17:00 да старт олади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг