Ўзбекистон маданият вазири Мўғулистонда камондан ўқ отиб кўрди
Озодбек Назарбеков Мўғулистонга сафари чоғида фестивалда қатнашди ва маҳаллий анъанавий спорт турини синаб кўрди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Instagram
Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков Мўғулистонга амалга оширилган расмий ташриф доирасида ҳамкасблари билан учрашувда иштирок этди. Журналист Азиза Қурбонованинг маълум қилишича, ташриф давомида концерт ва йирик фестиваль ташкил этилган. Ана шу фестиваль жараёнида Назарбеков камондан ўқ отишни синаб кўришга қарор қилган.
Видеолавҳалардан кўринишича, вазир ушбу фаолиятдан катта завқ олган.
Таъкидлаш жоиз, ташриф давомида Ўзбекистон ва Мўғулистон икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаб, иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш борасида келишувларга эришди.
Бакрадзе Иман
Редактор