locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси кубоги\"нинг совриндор жамоалари тақдирландилар

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси кубоги"нинг совриндор жамоалари тақдирландилар
PHOTO: Telegram

“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида гандбол бўйича Бухоро (ўғил болалар) ва Наманган (қизлар) шаҳарларида 17 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида уюштирилган 2025 йилги “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси кубоги”нинг республика босқичи ғолиб ва совриндор жамоалари аниқланиб, муносиб тақдирландилар.

Ўз навбатида спортчиларга тегишли даражадаги медал, диплом, шунингдек, совғалар ва кубок топширилди. Ўғил болалар ва қизлар жамоалари орасида биринчи ўринни эгаллаган маҳаллаларда бош соврин сифатида “Universal” спорт майдончаси, иккинчи ўринни банд этган маҳаллаларда “Street Workout” (Стрит Воркаут) майдончаси, учинчи ўриндан жой олган маҳаллаларда “Workout” (Воркаут) спорт майдончаси қурилади.

Энг сўнгги хабар ва янгиликларни sports24.uz сайти орқали кузатиб боринг.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг