locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон қўл жангги терма жамоаси жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун учиб кетди

Мусобақа “Dynamo Volleyball Arena” майдонида бўлиб ўтади ва унда ўнлаб мамлакатларнинг энг кучли спортчилари қатнашади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон қўл жангги терма жамоаси жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун учиб кетди
photo: Qo'l janggi Uzbekistan

Ўзбекистон қўл жангги бўйича терма жамоаси 11-декабрь куни Москва (Россия) шаҳрига, қўл жангги бўйича абсолют вазн тоифасида ўтказиладиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун учиб кетди.

Мусобақа “Dynamo Volleyball Arena” майдонида бўлиб ўтади ва унда ўнлаб мамлакатларнинг энг кучли спортчилари қатнашади. Беллашувларда жангчилар анъанавий вазн тоифаларига бўлинмасдан, абсолют чемпионлик унвони учун кураш олиб боришади.

Мусобақа Москва шаҳрида жойлашган Халқаро қўл жангги федерацияси томонидан ташкил этилган бўлиб, у ҳар йили бутун дунё бўйлаб мутахассислар ва яккакураш ихлосмандларининг эътиборини тортмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг