locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон курашчилари Осиё чемпионатида мутлақ устунликни қўлга киритишди!

Ҳар уч йўналишда — ўсмирлар, ёшлар ва катталар баҳсларида терма жамоамиз барча рақиблардан устун бўлди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон курашчилари Осиё чемпионатида мутлақ устунликни қўлга киритишди!
Расм: Telegram

30 июл — 4 август кунлари Корея Республикасининг Гоесан шаҳри мезбонлик қилган кураш бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси барча ёш тоифаларида тенгсиз натижаларни қайд этди.

Халқаро Кураш ассоциацияси ва Осиё Кураш конфедерацияси тақвимидаги мазкур нуфузли чемпионатда ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида ғолиблар аниқланди. Мусобақанинг дастлабки кунларида ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги баҳслар бўлиб ўтди. Қитъанинг 25 га яқин давлати вакиллари иштирок этган беллашувларда Ўзбекистон жамоаси жами 36 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медали қўлга киритди.

3 август куни катталар ўртасидаги дастлабки жангларда ўзбекистонлик спортчилар 4 та олтин ва 2 та бронза медали билан етакчиликни сақлаб қолишди. 4 август куни бўлиб ўтган финал беллашувларида ҳам юртдошларимиз яна 4 та олтин медални ўз ҳисобига ёздириб қўйишди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатини жами 53 та медал, шундан 45 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза билан якунлаб, умумжамоа ҳисобида мутлақ ғолиб деб топилди.

Бу натижалар курашнинг ҳақиқий ватани — Ўзбекистоннинг қитъадаги етакчи мавқеини яна бир бор тасдиқлади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг