Ўзбекистон Кубогининг иккинчи куни: яна 5 та вазн тоифасида ғолиблар аниқланди
Сурхондарё вилояти маркази — Термиз шаҳрида ўсмирлар ўртасидаги дзюдо бўйича Ўзбекистон Кубоги давом этмоқда. Мусобақанинг иккинчи куни ҳам қизғин баҳсларга бой бўлди.
Беллашувларда 2008, 2009 ва 2010 йилларда туғилган ёш дзюдочилар иштирок этмоқда. Термиздаги Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган мактабда ўтказилаётган мусобақанинг бу босқичида ўсмир йигитлар ўртасида -60, -66 ва -73 кг, қизлар ўртасида эса -52 ва -57 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Қизиқарлиси, -60 кг вазнда 110 нафар, -66 кгда 93 нафар ва -73 кг вазн тоифасида эса 113 нафар дзюдочи мусобақа медаллари учун курашди.
Иккинчи кун ғолиб ва совриндорлари:
Ўсмирлар:
-60 кг вазн тоифаси
1. Амирбек Эркинов (Хоразм)
2. Жасур Қаҳрамонов (Навоий)
3. Шоҳжаҳон Нуруллаев (Бухоро)
3. Элдор Шарипов (Самарқанд)
-66 кг вазн тоифаси
1. Сойиббек Жўраев (Қашқадарё)
2. Далер Асрорқулов (Самарқанд)
3. Лутфуллоҳ Акбаров (Тошкент шаҳри)
3. Ҳикматулло Холосов (Тошкент вилояти)
-73 кг вазн тоифаси
1. Шаҳобиддин Бахтиёров (Бухоро)
2. Баҳодир Копжурсинов (Қорақалпоғистон)
3. Назар Зулфиқоров (Қашқадарё)
3. Ҳамидуллоҳ Ярашев (Тошкент шаҳри)
Қизлар:
-52 кг вазн тоифаси
1. Нигина Умрзоқова (Самарқанд)
2. Мухлиса Ҳасанова (Жиззах)
3. Ноила Раззоқбердиева (Хоразм)
3. Фотима Аҳмадова (Сурхондарё)
-57 кг вазн тоифаси
1. Чаросой Ўктамбоева (Хоразм)
2. Райҳон Абдураҳмонова (Хоразм)
3. Мадина Жумамуратова (Сурхондарё)
3. Дилнура Баротова (Бухоро)