locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон кубоги: Ярим финал учрашувлари вақти ва манзили маълум

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram

Яна икки кундан сўнг мамлакат кубоги-2025 мусобақасининг ярим финал учрашувлари бошланади. Олдиндан режалаштирилганидек, ярим финал ўйинлари Тошкентдаги “Юнусобод” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Ярим финал учрашувлари “Футбол-TV” телеканали ҳамда ЎФФнинг YouTube канали орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади.

12-май (душанба)
15:00 BMB – ОКМК
17:00 "Oil Star" – СҚБ

13-май (сешанба)
15:00 "Oil Star" – СҚБ
17:00 BMB – ОКМК

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футзал федерацияси кубок баҳслари янада қизиқарли ва муросасиз ўтиши учун рағбатлантирувчи мукофот таьсис этган эди.

Унга кўра, мусобақа ярим финалчилари бир хил 50 миллион сўмдан, иккинчи ўрин соҳиби 100 миллион сўм мукофот пулига эга бўлади. Мамлакат кубоги ғолибига эса 200 миллион сўм мукофот пули сифатида топширилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг