locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичидан кейин тўпурарлар баҳсида вазият қандай?

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичидан кейин тўпурарлар баҳсида вазият қандай?
PHOTO: Telegram

Гуруҳ босқичининг барча учрашувлари ортда қолди.

Плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритган ва мусобақадаги иштирокини якунлаган жамоалар номи маълум бўлиб улгурди.

Биз эса эътиборингизни ушбу босқичдан кейин тўпурарлар пойгасидаги вазиятга қаратмоқчимиз.

Жароҳат сабаб сўнгги учрашувларни ўтказиб юбормасликка мажбур бўлган бўлса ҳам, Hebbert Oliveira BOLT жадвалда яққол пешқадам бўлиб турибди. Унинг энг яқин таъқибчилари ҳам BMB клуби аъзолари ҳисобланади. Музаффар Аҳаджонов — иккинчи, Сержио Родриго эса учинчи поғонани банд этган.

Яна бир "оқ йўлбарс" Аширбек Тўлқинов, SQB етакчиларидан бири Акбар Усмонов ҳамда "Oil Star"дан Беҳруз Самиев ҳисобига 8 тадан гол бор, TOP-7ни 7 та гол билан ОКМК вакили Шаҳрам Фахриддинов якунлаб берди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг