locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча
locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча
Меҳмон
Меҳмон Изоҳ қолдириш учун киринг ёки рўйхатдан ўтинг
Меню

Ўзбекистон кубоги чорак финал ўйинлари тақвими билан танишинг

Бошқа спорт турлари 29 апр 2025 да 19:06
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
PHOTO: Telegram

Куни-кеча Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқич учрашувлари якунланди ва плей-оффнинг 8 иштирокчиси номи маълум бўлди.

Жумладан, "A" гуруҳидан BMB ҳамда "Пахтакор", "B" гуруҳидан "Oil Star", "Нефтчи", "C" квартетидан ОКМК ҳамда "Сурхон" ва "D" гуруҳидан СҚБ ҳамда "Локомотив" жамоалари чорак финал йўлланмасига эга бўлди.

5-май, душанба куни, Бухорода мамлакат кубоги чорак финал учрашувлари старт олади.

Қайд этиш лозим, чорак финал ҳамда ярим финал босқичида ғолиб икки учрашув натижасига кўра аниқланади. Бунда йирикроқ ҳисобда ғалабага эришган жамоа ғолиб ҳисобланади. Агарда икки учрашув натижасига кўра кучлар тенг келса, яъни биттадан ғалаба (ёки иккита ўйинда ҳам дуранг) ва тўплар фарқи ҳам бир хил бўлса, иккинчи учрашувнинг асосий вақти тугаши билан пенальтилар сериясига мурожаат этилади (FIFA футзал қоидаларига мувофиқ дастлаб 5 тадан зарба амалга оширилади. Унда ҳам кучлар тенг келса, жамоалардан бирининг илк хатосигача серия давом этади).

Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг