locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон кубоги – 2025: Қизиқарли статистика билан танишинг

Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Ўзбекистон кубоги – 2025: Қизиқарли статистика билан танишинг
PHOTO: Telegram

2025 йилги Ўзбекистон кубоги мусобақасида жами 16 та жамоа иштирок этди. Жамоалар аввалига тўрттадан гуруҳларга тақсимланган ҳолда икки даврали баҳсларда ўз омадларини синаб кўришди. Гуруҳларда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар плей-оффга йўлланмани қўлга киритишди. Олимпия тартибида ўтган чорак финал ҳамда ярим финал баҳсларида жамоалар ўзаро иккитадан ўйин ўтказишди. Олдинда сўнгги ҳал қилувчи финал учрашуви қолди. Финалга амалдаги Кубок соҳиби BMB ҳамда ўтган йилги финалчи “Oil Star” жамоалари йўлланма олишди. Финал 2025 йилнинг 2 июн санасига режалаштирилган бўлиб, у “Юнусобод” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Қуйида Ўзбекистон кубоги-2025 мусобақасининг ортда қолган йўлига назар ташлаймиз. Голлар, натижалар, рақамлар сарҳисобини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Мамлакат кубогининг финал баҳсига қадар мусобақада жамоалар жами 60 та учрашувда майдонга чиқишди. Шуладан 48 таси гуруҳ босқичида, 8 таси чорак финалда, 4 таси ярим финалда бўлиб ўтди.

Учрашувларда дарвозаларга жами 385 та гол киритилди: гуруҳ босқичи баҳсларида мухлислар 309 та голнинг шоҳиди бўлишди. Чорак финалларда дарвозаларга 53 та гол киритилди. Ярим финалларда эса 23 та гол кўрдик.

Гуруҳ босқичи баҳсларида голлар тақсимоти қуйидагича кўриниш олди: A гуруҳи – 127 та гол, B гуруҳи – 56 та гол, C гуруҳи – 57 та гол, D гуруҳи – 69 та гол.

Финалгача етиб келган BMB жамоаси юз фоизлик натижани қайд этди. Гуруҳ босқичида ҳам, плей-офф сериясида ҳам барча учрашувларни ўз фойдасига ҳал этди. Иккинчи финалчи – “Oil Star” эса 9 та учрашувда ғалаба қозонди, 1 та ўйинда дуранг қайд этди.

Иккита жамоа барча учрашувларда имкониятни бой берди – “Гулистон”, “Насаф”.

Энг сермахсул жамоа: BMB – 105 та гол

Энг кам гол урган жамоа: “Гулистон” – 6 та гол

Энг йирик ҳисоб қайд этилган учрашув: BMB – “Гулистон” – 20:1

Энг кичик ҳисоб қайд этилган учрашув: “Сурхон” – “Қизилқум” – 1:0

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг