locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон «Катта Дубулға» турнирини кучли учликда якунлади

Медаллар жамғаришда япониялик дзюдочилар етакчилик қилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон «Катта Дубулға» турнирини кучли учликда якунлади
Фото: Olympic.uz

1 март куни Тошкентда дзюдо бўйича “Катта Дубулға” турнирини ўз якунига етди. Унда ўзбекистонлик умумжамоа ҳисобида 8 та медаль билан кучли учликдан жой олди.

Мусобақанинг сўнги кунида -100 кг вазн тоифасида финалгача етиб борган Эрназар Сарсонбоев кумуш, +78 кг вазн тоифасида қатнашган Умида Ниғматова бронза, мусобақанинг сўнгги баҳсида +100 кг вазн тоифасида иштирок этган Алишер Юсупов кумуш медаль билан тақдирланди.

Терма жамоа сафидаги ягона олтин медални жорий йилнинг 27 февраль куни баҳсларда аёллар ўртасида -57 кг вазн тоифасида иштирок этган Шукуржон Аминова қўлга киритган эди.

Шу тариқа, ўзбекистонлик дзюдочилар “Катта Дубулға” турнирида 1 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медалларига эга чиқишди. Медаллар жамғаришда япониялик дзюдочилар етакчилик қилди. Улар турнирда 4 олтин 3 кумуш ва 7 та бронза медалга эга чиқиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Озарбайжон эса 4 та олтин 1 та кумуш 2 та бронза медаль билан 2-ўринни эгаллади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг