Ўзбекистон Judo Tour турнири якунланди
Якунда ғолиб ва совриндорлар диплом, медал ва эсдалик совғалари ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасида ўтказилган “Uzbekistan Judo Tour” турнири муваффақиятли якунланди.
Тақдирлаш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари Ш. Полвонов, Дзюдо федерацияси раиси ўринбосари З. Қаҳрамонов, Спорт вазирлиги бўлим бошлиғи М. Раҳматхўжаев, вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Н. Ҳакимов ҳамда мутасаддилар иштирок этди. Турнирда 150 нафардан зиёд спортчи қатнашди.
Мусобақада эркаклар 66, 81, 90 кг, қизлар эса +70 кг вазн тоифаларида беллашди. Тажрибали ва ёш дзюдочилар юксак маҳоратини намоён этди.
Якунда ғолиб ва совриндорлар диплом, медал ва эсдалик совғалари ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист