locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон илк бор трек бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади

Махсус сертификат Ўзбекистон велоспорт федерацияси бош котиби Хуршид Атакуловга топширилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон илк бор трек бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади
Фото: Спорт вазирлиги

ACC бошқарув кенгаши йиғилиши қарорига кўра, 2028-йилда ўтказиладиган трек бўйича Осиё чемпионати мезбонлиги Ўзбекистонга ишониб топширилди.

Йиғилишда Ўзбекистон қитъа чемпионати каби йирик турнирларни ўзида бемалол қабул қила олиши, бунинг учун керакли инфратузилма ва барча шароитлар борлиги таъкидланди. Мусобақани ўтказиш учун махсус сертификат Ўзбекистон велоспорт федерацияси бош котиби Хуршид Атакуловга топширилди.

Олимпия ўйинларига лицензиявий рейтинг очколарини тақдим этувчи мазкур нуфузли турнир Тошкентда янги бунёд этилган Олимпия шаҳарчаси ҳудудидаги велодромда бўлиб ўтиши режа қилинган. Бу орқали, мамлакатиимиз дунё спорт харитасидаги ўрнини янада мустаҳкамлаб, ўз имижини шакллантириб боради.

Хорижлик меҳмонлар ва мухлислар оқими эса Ўзбекистонга бўлган қизиқишни янада ошишига хизмат қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг