locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раҳбарияти Марказий ипподром ҳудудига навбатдаги ташрифни амалга оширди

Ташриф доирасида Марказий ипподромда навбатдаги йиғилиш ўтказилиб, ҳудуднинг жорий ҳолати ҳар томонлама кўздан кечирилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раҳбарияти Марказий ипподром ҳудудига навбатдаги ташрифни амалга оширди
photo: Ot sporti Uzbekistan

Олдин берилган топшириқлар ижросини назорат қилиш мақсадида Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раҳбарияти Марказий ипподром ҳудудига навбатдаги ташрифни амалга оширди.

Ташриф доирасида Марказий ипподромда навбатдаги йиғилиш ўтказилиб, ҳудуднинг жорий ҳолати ҳар томонлама кўздан кечирилди. Спорт отларини сақлаш шароитлари, отлар сақланадиган махсус жойлар (денник), машғулот ва мусобақа майдонлари, шунингдек, инфратузилма иншоотлари текширилди.

Йиғилишда масъул мутахассислар ҳамда спорт отларининг эгалари иштирок этди. Жойида барча долзарб масалалар муҳокама қилиниб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ қарорлар қабул қилинди ва керакли ҳужжатлар билан таништирилди, масъул ходимларга тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, Марказий ипподром ҳудудида республика ва халқаро мусобақаларни ўтказишга тайёргарлик кўриш, зарур шароитларни яратиш ҳамда инфратузилмани янада ривожлантириш масалалари юзасидан келишувларга эришилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг