locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси президенти Ғозиев Баҳромжон Лозанна шаҳридаги FEI Sport форумда иштирок этади

2026 йил 30–31 март ва 1 апрелда Швейцариянинг Лозанна шаҳрида, нуфузли IMD Business School — Олимпия пойтахтида FEI Sport форуми бўлиб ўтади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси президенти Ғозиев Баҳромжон Лозанна шаҳридаги FEI Sport форумда иштирок этади
photo: Ot sporti Uzbekistan

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси президенти Ғозиев Баҳромжон Лозанна шаҳридаги FEI Sport форумда иштирок этади.

2026 йил 30–31 март ва 1 апрелда Швейцариянинг Лозанна шаҳрида, нуфузли IMD Business School — Олимпия пойтахтида FEI Sport форуми бўлиб ўтади.

Форум доирасида Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси президенти, шунингдек Осиё от спорти федерацияси вице-президенти, FEI Solidarity департаменти кенгаши аъзоси (FEI Solidarity Board Member) Ғозиев Баҳромжон иштирок этади.

Форум халқаро от спорти жамоаси вакилларини бирлаштириб, от спортини ривожлантиришнинг муҳим масалалари бўйича муҳокама майдони бўлади. Эътибор марказида стратегик йўналишлар, қоидаларни такомиллаштириш, отларнинг фаровонлиги ва хавфсизлиги масалалари, шунингдек, келгуси халқаро мусобақаларга тайёргарлик масалалари бўлади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг